Илон Маск маҳаллий ҳукуматнинг ҳаракатлари туфайли SpaceX ва Х (Twitter) компанияларининг штаб-квартираларини Калифорниядан Техасга кўчиришини эълон қилди.
Америкалик бизнесменнинг тушунтиришича, бунга Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом томонидан имзоланган қонун сабаб бўлган. Бу қонун мактаб ходимларидан ўқувчиларнинг жинси ўзгариши ҳақида уларнинг ота-оналарини хабардор қилишни талаб қилишни тақиқлайди.
"Шу ва шу каби бошқа кўплаб қонунлар оилалар ва бизнесга ҳужумдир. Тахминан бир йил олдин мен губернатор Ньюсомга бундай қонунлар оилалар ўз фарзандларини ҳимоя қилиш учун Калифорнияни тарк этишга мажбур қилишини айтган эдим", — дея изоҳ берди Илон Маск.