Илон Маск бир қатор сабабларга кўра сиёсий карьерасидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
Сабаблар орасида аниқ натижаларга эришишдаги қийинчиликлар ва ўз хавфсизлиги ҳақида ташвишланиш бор.
У аввалроқ келажакда сиёсатга камроқ маблағ сарфлашни режалаштираётгани ва асосий эътиборини Tesla компаниясини бошқаришга қаратмоқчи эканини айтган эди.