Илон Маск Оқ уйнинг офис майдонидан бизнесмен Вивек Рамасвами билан бирга раҳбарлик қиладиган янги DOGE (Ҳукумат самарадорлиги департаменти) штаб-квартираси сифатида фойдаланиш ниятида.
Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, штаб-квартиранинг бундай жойлашуви Маскга, керак бўлса, 20 январь куни инаугурация маросимидан сўнг "АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан тезкор кириш имкониятига эга бўлиш" имконини беради. Бироқ нашр манбаларининг қайд этишича, Маск Трамп жамоаси аъзолари билан суҳбат чоғида унинг давлат раҳбари идораси жойлашган Оқ уйнинг Ғарбий қанотига кириш тартиби қандай бўлишини аниқлай олмаган.
Нашрнинг ёзишича, Рамасвами ҳам Маск каби Оқ уй биноларидан фойдаланиш ҳуқуқини оладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Бундан ташқари, уларнинг бўлажак бўлими ходимлари ва Маскнинг ўзи ҳақида маълумотлар ошкор этилмаган. Трампнинг ўтиш давридаги жамоасининг баъзи аъзолари бизнесмен “махсус давлат ходими”га айланиши мумкинлигини тахмин қилишди, бу мақом оддий давлат ходимларига қараганда шахсий молиявий маълумотларни ошкор қилиш бўйича кўпроқ мослашувчан қоидаларга эга.