Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Маск инсониятни даҳшатли хавфдан огоҳлантирди

Маск инсониятни даҳшатли хавфдан огоҳлантирди

Америкалик миллиардер Илон Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Агар инсоният туғилиш камайишига барҳам бера олмаса, Ернинг катта қисмида одамлар йўқ бўлиб кетиши мумкин”, деб ёзди. Аниқроғи у швед журналисти Питер Имануэьлсен томонидан билдирилган Европада болалар сонини кўпайтириш мақсадида аёллар учун солиқ таътили жорий этиш таклифига шундай изоҳ берди.

– Бу синаб кўришга арзийдиган ташаббус, – деган тадбиркор. – Нимадир ўзгариши керак, акс ҳолда Европа ва Осиёда, умуман сайёрамизнинг салмоқли қисмида одам қолмайди!

Ўтган йил апрелда Маск сўнгги 30 йил ичида фарзандли америкалик ёшлар кескин камайиши Қўшма Штатлар учун мутлақ фалокат эканини айтганди. Декабрь ойида эса Европа, айниқса Германия туғилиш даражаси пастлиги туфайли йўқ бўлиб кетиш арафасида турганини таъкидлади.

Киритилди: 10:09 29.01.2025. Ўқилди: 1496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!