Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Машинага қишки шиналарни қачондан қўйган афзал?

Машинага қишки шиналарни қачондан қўйган афзал?

Автомобиль бўйича экспертлар қишки шиналар олти мавсумгача хизмат қилиши мумкин, деган хулосага келишди.

Уларнинг фикрича, ҳайдовчилар қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида шинанинг нақшига, ёриқлар ва найзалар сонига алоҳида эътибор беришлари керак. 

Чунки кимёвий моддалар ёриқларга тез жойлашиб, шинанинг ички қатламлари ва “скелети”ни емиради. Бундан ташқари, эрта алмаштириш каучукнинг тез ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Маълумки, каучук ҳам деформацияланади, ёқилғи-мойлаш материаллари, қуёш нури ва кимёвий аралашманинг қолдиқлари туфайли эластиклигини йўқотади.

Илгари мутахассислар ғилдиракни мавсумий алмаштиришни эмас, балки секин ҳайдашни англатувчи “қишки ҳайдаш режимига” ўтишни маслаҳат беришарди. Ҳозир эса шиналарни алмаштириш ва ўзгартиришни октябрь охири – ноябрь ойининг бошида амалга оширган маъқул, деб ҳисоблашади.

 

Киритилди: 12:05 30.10.2019. Ўқилди: 2175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!