Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Машҳур Тик-токер Хаби Ламе ўзининг юзига бўлган ҳуқуқларни қарийб 1 миллиард долларга сотди

Машҳур Тик-токер Хаби Ламе ўзининг юзига бўлган ҳуқуқларни қарийб 1 миллиард долларга сотди

Tell News Magazine маълумотларига кўра, энг машҳур ТикТокер Хаби Ламе ўзининг юзига бўлган ҳуқуқларни қарийб 1 миллиард долларга сотди.

Блогер ўзининг шахсий брендини, яъни юзини уч йилга Американинг Rich Sparcle Holdings компаниясига ижарага берди, энди у Ламенинг интеллектуал мулкидан, юзидан тижорат мақсадларида фойдаланиши мумкин бўлади. Ҳамкорлик шунингдек, блогернинг сунъий интеллект дублини яратишни ҳам ўз ичига олади.

Хаби Ламе - италиялик ТикТокер бўлиб, у турли хил ҳаёт хакерларига жимгина реаксия видеолари туфайли машҳурликка эришди. Ҳозирда унинг 160 миллиондан ортиқ обуначиси бор.

У ҳеч қандай иш қилмайди, реклама роликларида рол ўйнамайди, ҳеч қанақа ортиқча ҳаракат қилмайди. Ҳаммасини СИ бажаради ва у миллиард доллар пул топади.

Киритилди: Бугун 11:47. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!