Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Машҳур модельер 53 ёшида ўғил фарзандли бўлди

Машҳур модельер 53 ёшида ўғил фарзандли бўлди

Мода оламининг машҳур юлдузи Наоми Кэмпбелл 53 ёшида иккинчи марта она бўлди. Бу ҳақда супермоделнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

«Жажжигина азизим, билки, бу ҳаётга келиб, бизни хурсанд қилган вақтингдан бошлаб биз сени севгимиз билан эркалатамиз. Худонинг ҳақиқий совғаси! Тангри ёрлақасин! Хуш келибсан, Болакай. Она бўлиш ҳеч қачон кеч эмас», - деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда супермодел биринчи марта она бўлди. У қизи туғилганини ижтимоий тармоқларда ҳам худди шундай тарзда эълон қилган эди.

Киритилди: 23:12 30.06.2023. Ўқилди: 4563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!