Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Машҳур ҳинд актрисаси Тошкент халқаро кинофестивалида қатнашади

Машҳур ҳинд актрисаси Тошкент халқаро кинофестивалида қатнашади

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Халқаро Тошкент кинофестивалида бир қатор ҳинд киноси юлдуздари ҳам ташриф буюрадилар. Болливуд юлдузлари кинофестиваль доирасида Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида ўтадиган ҳинд киноси кунларида иштирок этадилар.

Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкентга ташриф буюрадиган ҳинд кино юлдузлари орасида машҳур киноактриса Ҳума Қуреши ҳам бор.

Ҳума Қуреши 1986 йилда Деҳли шаҳрида туғилган. 2008 йилдан бошлаб Мумбай киносаноатида бир қатор машҳур фильмларда суратга тушган. Gangs of Wasseypur, Trishna, D-Day, Dedh Ishqiyya сингари ҳинд фильмларида бош ролларни ижро этган.

Ҳума Қуреши кинофестивалда ўзбек киноижодкорлари иштирокидаги маҳорат дарсларини ўтказади, ҳинд киноси мухлислари билан ижодий учрашувлар ва давра суҳбатлари олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, кинофестивалнинг очилиш маросими 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:40 26.09.2021. Ўқилди: 5022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!