Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Машҳур боксчи собиқ рафиқасига қарши суд ишида ютиб чиқди!

Машҳур боксчи собиқ рафиқасига қарши суд ишида ютиб чиқди!

Машҳур боксчи Дмитрий Биволнинг рафиқаси Екатерина билан ажрашиши шов-шув ва катта жанжалларга сабаб бўлди. Собиқ рафиқаси спортчи билан "жангга киришиб", ўзининг ижтимоий тармоқларидан ринг сифатида фойдаланди.

Екатерина собиқ турмуш ўртоғи томонидан зўравонлик қилингани ҳақида гапириб, ажрашгандан кейин алимент миқдорини ошириш ниятида даъво қўзғатганди.

Узоқ давом этган жараёнлардан сўнг, суд Екатеринанинг зўравонлик ҳақидаги ҳикоялари ёлғон эканини хабар берди. Энди аёл ўзи бошқарадиган барча сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда раддиялар эълон қилиши керак. Бундан ташқари, саҳифалар ёпиқ бўлса ҳам, у ҳар қандай одамнинг раддия матнига эркин киришини таъминлаши ва уларни олти ой давомида очиқ қолдириши шарт.

Маълумот учун, Екатерина ва Дмитрий 16 ёшида Сочи аэропортида танишган. Ёш боксчи йиғинга, қиз эса бувисиникига учиб келганди. Муносабатлар ўрнатилди ва улар жиддий бўлиб чиқди. Уларнинг никоҳи 15 йилдан ортиқ давом этди. Бу вақт ичида жуфтлик икки ўғилга эга бўлди ва Дмитрий учта етакчи бокс федерациялари - WBC, WBO ва IBF нинг чемпионлик камарларини қўлга киритди.

Киритилди: Бугун 18:45. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!