Машҳур америкалик актриса Мишель Трахтенберг 26 февраль куни Нью-Йоркдаги уйида вафот этди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб NBC хабар берди.
Нью-Йорк полиция департаменти маълумотларига кўра, эрталаб соат 08:00 атрофида фавқулодда хизматлар чақирилган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари 39 ёшли аёлни ҳушсиз ҳолатда топди.
Шифокорлар актрисанинг вафот этганини тасдиқлашди. Полиция ходимлари қасддан қотиллик эҳтимолини истисно қилди.
Нью-Йорк шаҳар тиббий экспертизаси идораси ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.
Мишель Трахтенберг томошабинларга «Gossip Girl» ("Ғийбатчи қиз") ва «Buffy the Vampire Slayer» ("Вампир қотили Баффи") сериалларидаги роллари билан танилган.