Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Машҳур актриса Лия Ахеджакова давлатга хиёнатда айбланмоқда

A A A
Машҳур актриса Лия Ахеджакова давлатга хиёнатда айбланмоқда

Россия хавфсизлик ва коррупцияга қарши федерал лойиҳаси раҳбари Виталий Бородин бош прокуратурага Лия Ахеджакова устидан арз қилди. У актрисани хорижий агент деб тан олишни талаб қилган.

Бородиннинг сўзларига кўра, "Ишдаги ишқ" юлдузи Россияда яшаб туриб, Украина ОАВга интервью бериб, украинапараст қиёфасида гавдаланган.

У Лия Ахеджаковага нисбатан 3 та, жумладан давлатга хиёнат бўйича жиноий иш қўзғаш кераклигини айтмоқда. Шунингдек, у актрисани давлат мукофотлари ва фахрий унвонларидан маҳрум қилишни сўраган.

84 ёшли актриса Россиядан кетиш истаги йўқлигини билдирган.

Киритилди: 20:25 12.04.2023. Ўқилди: 2503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!