Олимларнинг айтишича, Марсда қум бўронлари қизил сайёрада сувнинг йўқолишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Nature Astronomy журналида чоп этилган мақолада маълумот берилган, деб ёзади korrespondent.net.
Қайд этилишича, қум бўронлари сайёра совуқ ҳарарортли юқори атмосфера қатламининг қизишига сабаб бўлади. Натижада сув буғларининг совишига имкон бермайди. Молекулалар у ерда ультрабинафша нурлари таъсирида водород ва кислородга парчаланади.
Mars Reconnaissance Orbiter ускунаси томонидан Марс сайёрасининг 100 метр баландлигида чанг консентрацияси ҳамда сув буғи ҳолати ўрганилганидан сўнг ана шундай хулосага келинди.