Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Марко Рубио G7 давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашувида иштирок этиш учун Францияга йўл олади

Марко Рубио G7 давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашувида иштирок этиш учун Францияга йўл олади

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 27 март куни G7 мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун Францияга боради. Тадбир Серне-ла-Виль шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Давлат департаменти маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, Давлат котиби ҳамкор давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари билан умумий хавфсизлик масалалари ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш учун учрашувлар ўтказади.

«Диққат марказида Россиянинг Украинага қарши уруши, Яқин Шарқдаги вазият, шунингдек, бутун дунёдаги тинчлик ва барқарорликка таҳдидлар бўлади», — дейилади муассаса расмий вакили Томми Пиготтнинг баёнотида.

Киритилди: 23:34 24.03.2026. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!