Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Марказий Осиёнинг уч давлати Халқаро меморандумга қўшилди

Марказий Осиёнинг уч давлати Халқаро меморандумга қўшилди


Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Африка ва Евроосиёда кўчманчи йиртқич қушларни сақлаш бўйича ўзаро англашув меморандумига қўшилди.

Меморандум 11 февраль куни CMS COP14 «Марказий Осиёда кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича трансчегаравий ва минтақавий ҳамкорлик» сессияси доирасида имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Қирғизистон Республикаси табиат ресурслари, экология ва техник назорат вазири Мелис Турғунбоев, Қозоғистон экология ва табиат ресурслари вазири ўринбосари Нуркен Шарбиевлар имзолашди.

«Мазкур меморандум кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонлар олдидаги тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришни кўзда тутади. Бу эса кўчманчи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва бу орқали биохилма-хилликни сақлашга имкон яратади. Қолаверса, Марказий Осиё давлатларининг бу борадаги бирдамлигини мустаҳкамлайди», — деди Азиз Абдуҳакимов.

Маълумот учун: мазкур меморандум ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ тузилган халқаро шартномадир. Ўзаро англашув меморандумини имзолаган давлатлар йиртқич ҳайвонлар турларини бутун тарқалиш зонасида қулай сақлаш мақомига эришиш ва уларнинг камайишига йўл қўймаслик учун мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар ва ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини оладилар.

Киритилди: 16:17 12.02.2024. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!