Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби учрашди

Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби учрашди

БМТ Бош ассамблеясининг 79 йиллик сессияси доирасида Марказий Осиёнинг бешта давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен C5+1 форматида учрашув ўтказди.

“Қарийб ўн йил аввал Самарқандда илк бор бошланган C5+1 ташаббусининг изчил ривожланиши Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонлик йўлида биргаликдаги ҳаракатимизни намойиш этади”, деб ёзди учрашувда иштирок этган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.

Унинг таъкидлашича, иқтисодий ҳамкорлик, сув ресурсларини бошқариш, барқарор қишлоқ хўжалиги, экологик чақириқларга қарши биргаликда курашиш минтақавий ҳамкорликда барқарорлик ва ўсишни таъминловчи асосий йўналишларидандир.

Энтони Блинкен Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШ Марказий Осиё мустақиллиги, фаровонлиги ва хавфсизлигини сақлашга қаратилган умумий мақсадларга эришиш учун минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилиш тарафдори эканини ёзди.

Киритилди: 10:00 29.09.2024. Ўқилди: 1270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!