Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди

Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди

Марказий банк ижтимоий тармоқларда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан билдирилаётган фикрлар бўйича тушунтириш берди.

Янги қоидаларга кўра (Ички назорат қоидаларининг 312-банди), Ўзбекистонда тўлов хизматлари мижозларни мобил иловаларда ҳисобварақ очиш, электрон терминаллар чиқариш, БҲМ 30 баравари (11,25 млн сўм) миқдоридаги пул ўтказмаларини жўнатиш, қабул қилишда тегишли текширувдан ўтказиши шарт. БҲМ 30 бараваридан ошган ўтказмаларда эса жўнатувчининг маълумотлари кўрсатилиши шарт.

Марказий банк хабарига кўра, бу тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасидаги техник жараён бўлиб, мижозга қийинчилик туғдирмайди.

«Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу банд талаблари мижозларга қўшимча қийинчилик келтириб чиқармайди, сабаби ушбу талаб тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасида маълумот алмашинуви бўйича мажбуриятларга тааллуқли бўлиб, мижоз томонидан аккаунт очилишида олинган, яъни мавжуд идентификацион маълумотларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмаларида юборилишини таъминлашлари лозимлигини англатади», дейилади баёнотда.

Киритилди: 19:09 05.04.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!