Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 24 июлга белгиланган бошқарув йиғилиши санасини кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарор биринчи ярим йиллик бўйича глобал макроиқтисодий кўрсаткичлар ва савдо ҳамкорлар иқтисодиёти бўйича маълумотлар июлнинг охирида эълон қилиниши ҳамда ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда бу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлишини инобатга олиб қабул қилинган.
Йиғилиш санаси бўйича алоҳида маълумот берилиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнь кунги йиғилишда Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирганди.