Бугун 21 январь, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Марказий банк 250 млрд сўмлик облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдоларини ўтказди

Марказий банк 250 млрд сўмлик облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдоларини ўтказди

14 январь, сешанба куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 6 ой бўлган 1 миллион сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 250 миллиард сўмлик 250 минг дона облигацияни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Аукционда 13 та тижорат банки иштирок этган бўлиб, улар томонидан 613,3 миллиард сўм ҳажмидаги 603 900 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 250 000 дона қимматли қоғоз 257,0 миллиард сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 250,0 миллиард сўмни ташкил этади.

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 10,01 фоизни, минимал даромадлилик даражаси 7,56 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси 12,02 фоизни ташкил этди.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 20:09 14.01.2020. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!