Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Мария” тўфони: Японияда поездлар қатнови тўхтатилди

“Мария” тўфони: Японияда поездлар қатнови тўхтатилди

“Мария” тропик бўрони Япониянинг Хонсю оролига етиб борди ва бу транспорт тизимида узилишларга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Япония ОАВ.

Хусусан, Тохоку вилоятидаги ноқулай об-ҳаво туфайли Мориока ва Акита бекатлари ўртасида поездлар қатнови чекланган. Japan Airlines ҳамда Аll Nippon Аirwаys авиакомпаниялари бир қатор рейсларни бекор қилди. Қайд этилишича, чекловлар сешанба куни эрталабгача давом этиши мумкин.

Табиий офат якшанба куни Ивате префектурасига етиб борди, у ерда сўнгги икки кун ичида 46 см гача ёмғир ёғди. Бундан ташқари, прогнозларга кўра, сешанба куни 25 см гача ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ “Мария” бўрон эмас, балки кучлироқ табиий офат — тайфун сифатида таснифланган эди.

Япония ҳукумати сув тошқинлари, сел ва кўчкилар хавфидан огоҳлантириб, Ивате, Аомори ва Мияги префектураларининг 170 минг аҳолисини уйларини тарк этишга ва махсус бошпаналарга жойлашишга чақирди.

Киритилди: 23:41 12.08.2024. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!