Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган 21 ёшли россиялик теннисчи Мария Тимофеева ўзининг Instagram саҳифаси орқали мухлисларга мурожаат қилди.
“Ҳаммага салом! Мен Ўзбекистон фуқаролигини олганимни ва энди фахр билан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишимни расман маълум қилишдан мамнунман! Ҳаётимнинг янги саҳифаси бошланди ва мен жуда ҳаяжондаман. Ўзбекистонлик ўйинчи сифатида илк расмий учрашувимни сабрсизлик билан кутяпман. Барчангизга қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорман!”, — деб ёзган Тимофеева ўз саҳифасида.
Маълумот учун, Мария Тимофеева ҳозирда жаҳон рейтингида 146-ўринни эгаллаб турибди. У 19 октябрь куни Португалияда бўлиб ўтган ITF W75 турнирида ғолиб бўлган эди.