Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Марихуана олиб ўтишга уринган фуқаро фош бўлди

Марихуана олиб ўтишга уринган фуқаро фош бўлди

Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб боришмоқда. Жумладан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситасини олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси.

Жумладан, хорижга учиб кетаётган фуқаро К.Е.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида оғирлиги 7,53 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси ва махсус марихуана майдалагичи, тарози, электрон тарози, чилим, найчалар ҳам резина бўлакчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

Киритилди: 17:58 09.09.2019. Ўқилди: 1707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!