Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Марҳум муфтий Усмонхон Алимов қандай васият қолдирганди?

Марҳум муфтий Усмонхон Алимов қандай васият қолдирганди?

Марҳум муфтий Усмонхон Алимов қандай васият қолдиргани маълум қилинди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Усмонхон Алимов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги «Эшони Темирхон Тўра» жоме масжиди қайта таъмирлангандан сўнг Мусулмонлар идораси иш бошқарувчиси Рустам Жамиловга дадасининг қабри олдидаги жойни кўрсатган ва «Болам, мени вақти келиб шу ерга дафн этинглар. Бу сенга васиятим», деб васият қилган.

Хабарга кўра, марҳумнинг сўнгги васияти адо этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов 15 август куни узоқ даволанишдан сўнг вафот этди.

Киритилди: 02:51 23.08.2021. Ўқилди: 9954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!