Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Марғилонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлатга ярим миллиарддан кўпроқ зарар етказган шахс ушланди

Марғилонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлатга ярим миллиарддан кўпроқ зарар етказган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh.i.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш цехида табиий газ сарфи 96,93 куб. метр бўлган ускуналарни тармоққа ҳисоблагичдан ташқари улаб, 200,3 минг куб. метр табиий газдан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 520,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан туман газ таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда фуқаро К.А. ноқонуний цех ташкил этиб, 1 дона иситиш қозонини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 267,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:30 08.08.2024. Ўқилди: 1027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!