Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Марғилон шаҳрида қора рангдаги "Gentra" автомашиналари ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди

Марғилон шаҳрида қора рангдаги "Gentra" автомашиналари ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди

Айни кунларда Фарғона ва Марғилон шаҳарларида айнан қора рангдаги "Gentra" русумли автомашина ҳайдовчилари томонидан давлат рақам белгисини ечиб олиб, ҳаракатланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспекторлари томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштириляпти.

Ўтказилган профилактик тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов шахсан иштирок этиб, "Gentra" автомашиналари ҳайдовчилари билан суҳбат ўтказди.

Унда юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўймаслик, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилиши, автомашина эса, жарима майдонига олиб кирилиши тушунтирилди.

Киритилди: 19:56 03.12.2023. Ўқилди: 2218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!