Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мақом санъатининг йирик намояндаларидан бири Хадия Юсупова 87 ёшида вафот этди

Мақом санъатининг йирик намояндаларидан бири Хадия Юсупова 87 ёшида вафот этди

Хадия Юсупова 1938 йил сентябрь ойида Наманганда туғилган. У 3 ёшидан қўшиқ куйлашни бошлаган.

Профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист вафоти ҳақида Ўзбек миллий мақом санъати маркази маълум қилди.

У 1956 йилда Москвада ўтказилган Ёшлар фестивалида биринчи ўринни эгаллаб, 1957-йилда Ўзбекистон давлат филармониясига ишга қабул қилинган. Кейинчалик Ўзбекистон радиоси қошидаги ансамблда Берта Давидова ва Коммуна Исмоилова каби устоз санъаткорлар билан биргаликда фаолият олиб борган.

1958 йилда Юнус Ражабий раҳбарлигида ташкил этилган “Мақом” ансамбли таркибида фаолият юритиб, мақом санъатининг бебаҳо дурдоналарини чуқур ўрганиб, уларни юксак маҳорат билан ижро этган. Республика радиоси ва телевидениесида “Шоҳи белбоғ”, “Кўнгил ол”, “Савти Сабо” каби кўплаб мумтоз ашулаларни моҳирона ижро этиб, миллий мусиқа олтин хазинасига улкан ҳисса қўшган.

1988 йилдан бошлаб Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтида (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти) анъанавий ижрочилик йўналишида ёш авлодга сабоқ бериб, кўплаб шогирдлар тарбиялади.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!