Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Маош 1,3 минг доллар: ўзбекистонликлар Болгарияга ишга таклиф этилмоқда

Маош 1,3 минг доллар: ўзбекистонликлар Болгарияга ишга таклиф этилмоқда

Ўзбекистон фуқаролари Болгарияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Унга кўра, соҳалар:

  • ғишт терувчи — 1300 доллар;
  • ташқи қоплама монтажчиси — 300 доллар;
  • алюминий ромларни ўрнатиш — 1300 доллар.

Номзодлар учун талаблар:

Ғишт терувчи:

  • металл конструкциялар учун ғишт териш тажрибаси;
  • пойдевор, юк кўтарувчи девор ва бўлаклар, устун, камар, тонозларни қуриш малакаси;
  • конструкциялар учун префабрик темир-бетон элементларини бирлаштириш;
  • рус тилини билиш.

Ташқи қоплама монтажчиси:

  • фасад керамикаси — ламенам, алюминий-пластмасса композит материаллар билан ишлаш тажрибаси;
  • рус тилини билиш.

Алюминий ромлар ўрнатиш мутахассиси:

  • дурадгорлик соҳасида тажриба;
  • дераза ва ойна ўрнатиш тажрибаси;
  • рус тилини билиш.

Умумий талаблар:

  • оилали, 25-35 ёшдаги эркаклар;
  • судланмаган;
  • соҳада камида 5 йиллик тажриба.

Иш берувчи ҳисобидан:

  • яшаш жойи;
  • авиачипта;
  • иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш;
  • озиқ-овқат.

Фуқаро ҳисобидан виза тўлови, агентлик хизмати, ўқитиш ва малака ошириш учун тўлов.

Рўйхатдан ўтиш (ғишт терувчи);
Рўйхатдан ўтиш (ташқи қоплама монтажчиси);
Рўйхатдан ўтиш (алюминий ромларни ўрнатиш мутахассиси)

7 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиш мумкин.

Киритилди: 23:29 06.07.2024. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!