Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган органлар рўйхати эълон қилинди

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган органлар рўйхати эълон қилинди

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Маълумки, “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги қонун:

  • давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
  • давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;
  • давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.

Давлат раҳбарининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилган, номи ўзгарган ёки янгидан ташкил қилинган тақдирда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.

Рўйхатдан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларнинг 24 таси, жумладан Президент администрацияси, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Олий суд, Бош прокуратура, ДХХ, МИБ, Миллий гвардия, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Статистика агентлиги, шунингдек, Коррупцияга курашиш агентлигининг ўзи ҳам киритилган.

Рўйхатдан, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари, юрудик шахс мақомидаги давлат мақсадли жамғармалари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари ўрин олган.

Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун 2024 йил 6 декабрдан кучга киради. Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри юритилади.

Киритилди: 11:13 13.11.2024. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!