Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда

Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда

Адлия вазирлиги томонидан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

▫️ давлат ташкилоти ходими ёки унинг яқин қариндоши акциядори, муассиси (иштирокчиси), бошқарув органи аъзоси ҳисобланадиган юридик шахс ушбу ходимларга алоқадор шахс ҳисобланади;

▫️ давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
🔸манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш;
🔸мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.

Давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозим.

➡️ Шунингдек, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда.

Хусусан:

➖ давлат ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги БҲМнинг 3 баравардан 5 бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг 5 баравардан 10 бараваригача);

➖мансабдор шахсларининг ушбу вазиятларни тартибга солмаганлиги БҲМнинг 5 баравардан 10 бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг 10 баравардан 15 бараваригача) жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Мазкур қонун лойиҳалари қабул қилинса, давлат ташкилотида давлат хизматчилари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши олди олиниши ҳамда халқаро коррупцияга қарши кураш соҳасидаги 3 та индексда Ўзбекистон позициясига ижобий таъсир этиши кутилмоқда.

Киритилди: 18:07 10.05.2022. Ўқилди: 1803 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!