Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббий номини 48 соат ичида эълон қилади

«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббий номини 48 соат ичида эълон қилади

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи этиб жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик тайинланади. The Times нашри хабар беришича, мутахассис тайинлангани ҳақида яқин 48 соат ичида расман маълум қилинади. Бу маълумотни Daily Mail нашри ҳам тасдиқламоқда.

Манбага кўра, айни пайтда Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги мураббийлар штаби шакллантирилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Кэррик 2006–2018 йиллар давомида «қизил иблислар» сафида тўп сурган, шундан сўнг профессионал фаолиятини якунлаган.

Аввалроқ Кэррик «Манчестер Юнайтед»да Уле-Гуннар Сульшернинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган, шунингдек, норвегиялик мураббий жамоани тарк этганидан кейин бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ҳам ишлаган. Собиқ футболчининг сўнгги иш жойи «Мидлсбро» бўлиб, у клубни 2025 йил ёзида тарк этган.

Киритилди: 23:47 12.01.2026. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!