Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

«Манчестер Юнайтед» XXI асрдаги 2 та шахсий антирекордини янгилади

«Манчестер Юнайтед» XXI асрдаги 2 та шахсий антирекордини янгилади

"Манчестер Юнайтед" ўз майдони — "Олд Траффорд"да Лондоннинг "Вест Хэм Юнайтед" жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу "қизил иблислар"нинг жорий мавсумда Англия чемпионатининг олий дивизионидаги 17-мағлубияти бўлди.

"Squawka" нашри хабар беришича, "МЮ" илк бор сўнгги 51 йил ичида Англия чемпионатида бир мавсумда 17 та учрашувда мағлубиятга учради. Бундан ташқари, клуб АПЛ тарихида иккинчи бор кетма-кет еттита ўйинда ғалаба қозона олмади. Бундай ҳолат сўнгги марта 1992 йилда кузатилган. Шу тариқа, жамоа XXI асрдаги бирданига икки шахсий антирекорд ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, 36 та ўйиндан сўнг "Манчестер Юнайтед" АПЛ жадвалида 39 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Киритилди: 14:56 12.05.2025. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!