"Манчестер Юнайтед" Англия Кубогининг учинчи босқичида "Брайтон"га ютқазиб, клубнинг 44 йиллик антирекордини такрорлади.
Opta Sport хабарига кўра, "қизил иблислар" 1981/82 мавсумидан бери биринчи марта Англия Лига Кубоги ва Англия Кубогининг биринчи босқичида мусобақасидан чиқиб кетди.
Аввалроқ, "манкунианликлар" 2025/26 йилги Англия Лига Кубогидан чиқиб кетган эди, улар қуйи лигадаги "Гримсби Таун"га пенальтилар сериясида ютқазишган (2:2, пенальтилар сериясида 11:12).
Бу мусобақанинг иккинчи босқичи ва "Манчестер Юнайтед"нинг мусобақадаги биринчи босқичи эди.