Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузи учун 75 млн евро тайёрламоқда

"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузи учун 75 млн евро тайёрламоқда

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

"TEAMtalk" нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" франциялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" Камавингани шу ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Каземиронинг ўрнига асосий номзод сифатида кўришмоқда. Хабарларга кўра, "Реал" маълум шартлар асосида ўз футболчисини сотишга тайёр ва унинг трансферидан камида 75 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Эдуардо Камавинга 2021 йилда "Ренн"дан 31 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда 23 ёшли хавбек "қаймоқранглилар" сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 23:35 21.02.2026. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!