Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси трансфери учун 80 миллион евро ажратишни ўйламоқда

"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси трансфери учун 80 миллион евро ажратишни ўйламоқда

Мадриднинг "Реал" клубининг франциялик хавбеки Эдуардо Камавинга туманли "Альбион"га кўчиб ўтиши мумкин.

Fichajes хабарига кўра, ярим ҳимоячининг трансферига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" раҳбарияти футболчини сотиб олиш учун 80 миллион евро атрофида маблағ ажратишга тайёр. Жамоа устози Рубен Аморим франциялик футболчининг трансферини маъқуллади.

Эдуардо 2021 йилда "қироллик клуби" сафига ўтганди. Ярим ҳимоячи ва испан гранди ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати мавсум охирида - 2028/2029 йилларда тугайди.

Киритилди: 21:32 19.08.2025. Ўқилди: 850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!