Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" Погбани текинга қўйиб юборишга тайёр

A A A
"Манчестер Юнайтед" Погбани текинга қўйиб юборишга тайёр

"Манчестер Юнайтед" франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбани текинга қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби раҳбарияти футболчининг 2022 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтиришдан бош тортиши мумкинлиги ҳақидаги фактни қабул қилган. Ярим ҳимоячига "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда 28 ёшли Погба “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда 12 та ўйин ўтказди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:43 28.10.2021. Ўқилди: 2427 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!