"ПСЖ" Поль Погба трансфери борасида "Манчестер Юнайтед" билан келиша олмади, деб хабар тарқатди "The Independent".
Манбага кўра, француз клуби Погба учун Неймарни таклиф қилган, аммо рад жавобини олган. Хабарларга кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Неймарнинг юқори маошини тўлашни истамаган, қолаверса, вице-президент Эд Вудворд Погбани жамоада сақлаб қолишни хоҳлаган.