Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Манчестер Юнайтед” омадсиз мураббийни олиб келмоқчи

“Манчестер Юнайтед” омадсиз мураббийни олиб келмоқчи

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти амалдаги бош мураббий Эрик тен Хаг ўрнига бошқа мутахассис қидиряпти.

Нидерландиялик мураббий қўл остида жамоа барқарор ўйин намойиш қила олмаяпти. Шу боис, клуб жамоани бошқа устозга топширмоқчи.

Журналист ва инсайдер Георг Хольцнернинг маълум қилишича, манчестерликлар жамоани бошқариш таклифи билан “Бавария” бош мураббийи Томас Тухелга мурожаат қилган.

Мюнхен суперклуби германиялик мураббий қўл остида Бундеслига чемпионлигини қўлдан чиқарди. Тухелнинг омадсизлиги шундаки, “Бавария” 2013 йилдан бери узлуксиз давом этиб келаётган чемпионликдан айнан унинг даврида айрилди.

Бу гал Хаби Алонсо устозлик қилаётган “Байер” Бундеслига бош совринини муддатидан олдин ўзиники қилди.

Тухель мавсум якунланиши билан клубни тарк этади. “Бавария” ҳам жамоага янги бош мураббий қидиришни бошлаб юборган.

Киритилди: 15:26 22.04.2024. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!