"Манчестер Юнайтед" жамоанинг ўйинлар учун таркиби ҳақидаги маълумотлар ортида турган футболчини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Шанба оқшомида ижтимоий тармоқларда "Манчестер Сити"га қарши якшанба куни бўлиб ўтадиган дерби учун "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркиблари ҳақида маълумотлар тарқалди.
Ушбу маълумот, жумладан Алехандро Гарначо ва Маркус Рэшфорднинг асосий таркибда йўқлиги тўлиқ тасдиқланди ва бу "Манчестер Юнайтед" билан биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
The Sun нашрининг ёзишича, навбатдаги воқеадан сўнг “Манчестер Юнайтед” ички текширув бошлаган ва бош мураббий Рубен Аморим шахсан Амад Диалло ва Гарначони гумондор сифатида сўроқ қилган.
Аморим Диалло ва Гарначонинг жавобларидан қониқди, улар ўз хўжайинини бу "воқеа" ортида эмаслигига ишонтирдилар, шунинг учун қидирув давом этмоқда.