Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи

«Рома»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Уэсли Франса фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Уэсли «Манчестер Сити»нинг ёзги трансфер мақсадига айланган. Таъкидланишича, "шаҳарликлар" 22 ёшли бразилиялик учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр, бироқ римликлар ўз футболчисини сотишни режалаштирмаяпти.

«Рома» Уэслини ўтган ёзда Бразилиянинг «Фламенго» клубидан 25 миллион евро эвазига сотиб олган эди. ""Сариқ-қизиллар"" таркибида ҳимоячи барча мусобақаларда 29 та ўйин ўтказиб, учта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Уэслининг Италия клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи

Киритилди: Бугун 15:07. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!