Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Манчестер Сити» ва «Барселона» бир ҳимоячи учун курашади

«Манчестер Сити» ва «Барселона» бир ҳимоячи учун курашади

«Манчестер Сити» ва «Барселона» клублари «Айнтрахт»нинг чап қанот ҳимоячиси Натаниэль Браунга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Германия клуби ўз футболчисини 65 миллион еврога баҳоламоқда. Брауннинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар давом этади. Transfermarkt портали эса футболчининг бозор қийматини айни дамда 35 миллион евро деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Натаниэль Браун «Айнтрахт» сафида 30 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда ҳимоячи 3 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 23:51 20.02.2026. Ўқилди: 163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!