"Манчестер Сити" жамоа ўйинлари учун чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди.
Кейинги мавсумда А тоифасидаги ўйинлар учун чипталар нархи 40 дан 60 фунтгача, B тоифаси учун 35 дан 55 фунтгача ва C тоифаси учун 30 дан 50 фунтгача бўлади.
18 ёшгача бўлганлар учун чипталар нархи икки баравар арзон бўлади.
18 ёшдан 21 ёшгача, 65 ёшдан катталар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун 25 фоиз чегирма амал қилади.
"Манчестер Юнайтед" ёки "Ливерпуль"га қарши ўйинлар учун энг арзон чипталар 43 фоизга, энг қимматлари эса 22 фоизга арзонлаштирилди.