Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Родриго ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин эди.
«Шаҳарликлар» «Атлетико Мадрид»га ўтиб кетган Хулиан Альвареснинг ўрнини боса оладиган ҳужумкор футболчини қўлга киритиш учун катта миқдорда маблағ сарфлашга тайёр эди. Журналист Данкан Cастлеснинг сўзларига кўра, инглиз гранди ёзнинг сўнгги кунларида Родригони ўзига тортмоқчи бўлган. Бразилиялик футболчининг ўзи ҳам «Манчестер Сити»да ўйнаш истиқболига ижобий муносабатда бўлган, бироқ «Реал» Саудия Арабистонидан Винисиус Жуниорга қизиқиш бўлганлиги сабабли ундан таклифни қабул қилмасликни сўради.
Иккала бразилиялик ҳужумчи ҳам «Қироллик клуби»да қолишди ва «Манчестер Сити» ҳеч қачон Альвареснинг ўрнига тўғридан-тўғри ўринбосарни имзоламади. Бироқ, манбага кўра, «шаҳарликлар» яқин келажакда Родригони сотиб олиш ғоясига қайтишлари мумкин.