«Манчестер Сити»нинг чап қанот ҳимоячиси Райан Аит-Нури қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider манбаси хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 25 ёшли Жазоир терма жамоаси аъзосига бош мураббий Энцо Мареска режаларида мустаҳкам ўрин эгаллаш жуда қийин бўлмоқда. Жорий мавсумда у ҳали Англия Премьер-лигаси баҳсларида майдонга тушмаган. Аит-Нури фақат Чемпионлар Лигаси ва Англия Лигалар Кубоги доирасида тўрт ўйинда иштирок этди ва шу баҳсларда учта голли узатма муаллифига айланди.
Чап қанот ҳимояси учун курашда Аит-Нури ҳозирча Йошко Гвардиол ва Нико О’Райлидан ортда қолмоқда. Футболчининг ўзи рақобатни давом эттиришга тайёр, аммо яқин вақт ичида вазият ўзгармаса, январь ойида жамоадан кетиш масаласини кескин қўйиши мумкин.
Хабарда таъкидланишича, ёзги трансфер ойнаси якунланиши арафасида «Манчестер Юнайтед» Аит-Нурини ўз сафига қўшиб олишга уринган, бироқ рад жавобини олган эди. Энди эса клуб қишда яна футболчи номзодига қайтиши эҳтимол қилинмоқда.