Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Манчестер Сити» Гвардиоланинг ўринбосарига трансферлар учун 200 миллион фунт ажратади

«Манчестер Сити» Гвардиоланинг ўринбосарига трансферлар учун 200 миллион фунт ажратади

Энцо Мареска «Манчестер Сити» клубида Хосеп Гвардиоланинг ворисига айланиши керак. Агар кутилмаган бирор ҳодиса юз бермаса, испаниялик мутахассис мавсум якунида ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнини эгаллаш учун эса собиқ ёрдамчиси Мареска танланган ва у билан аллақачон дастлабки келишувга эришилган.

The Sun нашрининг хабарига кўра, «шаҳарликлар» раҳбарияти италиялик мутахассисга шу ёзда амалга ошириладиган трансферлар учун тахминан 200 миллион фунт стерлинг (230 миллион евродан ортиқ) маблағ ажратишга тайёр.

Клубнинг асосий трансфер нишонлари қаторида Эллиот Андерсон («Ноттингем Форест»), Майкл Кайоде («Брентфорд») ва Эли Жуниор Крупи («Борнмут») каби футболчилар номи тилга олинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Энцо Мареска шу йилнинг январь ойида «Челси» клубидан бўшатилган эди, у лондонликлар сафида 2024 йилнинг ёзидан буён фаолият юритиб келаётганди.

Киритилди: Бугун 13:31. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!