Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни табриклади!

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни табриклади!

Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 29 февраль куни таваллуд топган. Бу сана тақвимда фақат кабиса йилларида бор, шунинг учун Ҳусанов 1 март куни табрикларни кўпроқ қабул қилади. "Манчестер Сити" ўз футболчисига 21 ёшга тўлиши муносабати билан мурожаат қилди.

"Ҳимоя қилиш учун туғилган. Туғилган кунинг муборак, Абдуқодир!" - дейилади "Манчестер Сити" хабарида.

Хабарингиз бор, Абдуқодир Ҳусанов қишки трансферлар даврида "Ланс"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган эди. Ўшандан бери ҳамюртимиз олтита ўйинда майдонга тушиб, битта гол ҳам урган.

Киритилди: 18:25 01.03.2025. Ўқилди: 3852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!