Қозоғистонда мудофаа вазири алмаштирилди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев 27 сентябрь куни Даурен Косановни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати маълум қилди.
Косанов Қозоғистон мудофаа вазири лавозимига 2025 йил 8 июнда тайинланган эди. 2026 йил 3 сентябрь куни янги ҳукумат шакллантирилиши доирасида у ушбу лавозимга қайта тайинланган.
Шу тариқа, Даурен Косанов қайта тайинланганидан уч ҳафтадан ортиқ вақт ўтиб вазирлик раҳбарлигидан кетди.
Президент маъмурияти расмий хабарида Косановнинг лавозимдан озод этилиши сабаблари очиқланмаган.