Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Манба: Эктор Купер лавозимидан озод этилди

Манба: Эктор Купер лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер лавозимидан озод этилган. Бу ҳақида Sports.uz интернет нашри хабар тарқатди.

Манбанинг хабар беришича, кўплаб мунозаралардан сўнг аргентиналик мутахассис лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига "Бунёдкор" клуби устози Вадим Абрамов тайинланиши кутилмоқда. Бу борада Абрамов ЎФА раҳбарияти билан музокара ҳам ўтказган.

Яқин кунларда Купернинг кетиши ва Абрамовнинг миллий жамоамизга тайинланиши мумкин. Фақат Вадим Абрамов "қалдирғочлар" бошқарувидан кетадими ёки бир вақтнинг ўзида "иккита қуённи овлайди"ми, деган савол сўроқ остида.

Киритилди: 10:49 12.09.2019. Ўқилди: 7861 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!