Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин.
Marca нашри хабарига кўра, 22 ёшли инглиз футболчисини "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ёздаги асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. "Шаҳарликлар" бу трансфер учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.
Беллингем 2023 йилнинг ёзида "Боруссия" Дортмунддан 127 миллион еврога сотиб олинганди. Унинг шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Жуд жорий мавсумда жами 24 та ўйинда 5 та гол уриб, 4 та голли узатма берди.