"Манчестер Сити" ҳозирча Омар Мармуш учун расмий таклиф билан чиқмаган.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, "Айнтрахт" жума оқшомига қадар ҳеч қандай ҳужжат олмаган. Аммо ҳафта охиригача "шаҳарликлар" барча зарур ишларни қилишлари кутилмоқда.
Франкфурт клуби 80 миллион евро (бонусларсиз) маош олишни талаб қилишда давом этмоқда. Барча томонлар битимга оптимистик кайфиятда қарамоқда.