Ҳужумкор ярим ҳимоячи Оскар Бобб клубини ўзгартирмоқда. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, "Фулхэм" ва "Манчестер Сити" 22 ёшли футболчининг трансфери борасида келишиб олган.
"Фулхэм" Боббнинг тўлақонли трансфери учун 27 миллион фунт (тахминан 31,2 миллион евро) тўлайди. "Манчестер Сити" Оскарнинг кейинги трансфери қийматининг 20 фоизини ўзида сақлаб қолади.
Яқин орада Оскар Бобб тиббий кўрикдан ўтиши керак. Агар муаммолар аниқланмаса, трансфер узил-кесил расмийлаштирилади.