Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Малика"да можаро: 19 ёшли йигит ИИВ ходимлари томонидан олиб кетилди

A A A
"Малика"да можаро: 19 ёшли йигит ИИВ ходимлари томонидан олиб кетилди

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари томонидан фуқаро олиб кетилаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

Жорий йилнинг 5 февраль куни 2004 йилда туғилган Ж.М. Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо мажмуаси олдида ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирган. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан Ж.М.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 11:36 09.02.2023. Ўқилди: 2998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!